“Тозалик посбонлари”дан хабар олинди

17.01.2023, 13:25

“Тозалик посбонлари”дан хабар олинди

Юртимизга кескин совуқ об-ҳавонинг кириб келган аёзли кунларида Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ўз фаолиятларини давом эттиришмоқда.

Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Давлат Холмуродов эрта тонгдан шаҳар кўчаларидаги бири пиёдалар йўлакчасида қор кураётган, яна бошқаси автомобиль йўли устида махсус туз сепаётган ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг ҳолидан хабар олишга келди.

Уларнинг меҳнат шароитлари билан танишиб, кўчаларни обод қилиш, тозаликни сақлашдек савобли ишларида куч-қувват тилади.

Депутат изғирин қишнинг совуғига қарамасдан ўз хизмат вазифасини сидқидилдан адо этаётган “тозалик посбонлари”га иссиқ чой, кофе ва егулик улашди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    443
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+