O'zLiDeP фракцияси аъзолари уйма-уй юриб аҳоли ҳолидан хабар олмоқда

18.01.2023, 16:09

O'zLiDeP фракцияси аъзолари уйма-уй юриб аҳоли ҳолидан хабар олмоқда

Куни кеча давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган, аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши мамлакатимиз етакчиси халқни ташвишлантираётган масалалардан яхши хабардорлигини, одамлар  мушкулини осон қилиш учун аниқ ва қатъий қарорлар қабул қилишини яна бир бора яққол намойиш этди.

Таъкидлаш зарур: мазкур йиғилишда берилган топшириқлар, албатта, O'zLiDeP ва унинг депутатлари, фаоллари олдида ҳам катта масъулият талаб қилади.

Муайян қийинчиликлар юзага келганида O'zLiDeP доимо халқимизга кўмакдош, елкадош бўляпти, давлатимиз, ҳукуматимиз саъй-ҳаракатларига, даъватларига ҳамоҳанг иш тутяпти.

O'zLiDeP фракцияси аъзолари ҳам совуқ об-ҳаво туфайли вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича туман ҳокимлиги мутасаддилари, сектор раҳбарлари ва масъул ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган узлуксиз навбатчилик қилинувчи “марказий штаб”ларга тушган мурожаатлар билан танишиб, баён қилинган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш чоралари белгилангани ва амалга оширилганлигини ўрганяптилар.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Дурбек Ахмедов ҳам пойтахтимизнитнг Учтепа туманида бўлиб, ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб боряпти.

Халқ вакили аҳолини энергия ресурслари ва газ билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан ҳокимлар, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари билан ҳамроҳлигида уйма-уй юриб, аҳолидан хабар олишмоқда. Шунингдек, ушбу ҳудудда 2 та “ҳарбий дала ошхонаси” ташкил қилинган бўлиб, узлуксиз аҳоли мурожаатларини ўрганиш, юзага келган муаммоли ҳолатларни зудлик билан ҳал қилишда кўмаклашиляпти. Эҳтиёжманд оилаларга иссиқ овқатлар билан таъминлаб беришда яқиндан кўмаклашилмоқда.

Бундан ташқари ишчи гуруҳ вакиллари ҳудуддаги деҳқон бозорида бўлиб, у ердаги шароитларни яхшилаш ва нарх-навони тартибга солиш ҳолатларни ҳам ўрганишди.

Партия вакиллари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, Қонунчилик палатаси депутатларининг ўрганишлари давом этмоқда.

  • Кўрилди
    478
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+