Ғамхўрлик ва хайр-саховат ўзбек халқига хос одатлардан

18.01.2023, 16:13

Ғамхўрлик ва хайр-саховат ўзбек халқига хос одатлардан

Диёримизга ҳар қачонгидан совуқ келган қишнинг изғиринли кунларида халқ дардига малҳам бўлиш, оғирини енгил қилишда партиямизнинг жойлардаги ташкилотлари ва фаоллари ҳам жонбозлик кўрсатиб келишмоқда.

Оҳангарон шаҳридаги “Умид” МФЙ даги Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашидаги партия депутати, МФЙ раиси Фаррух Акилов бошчилигидаги партия фаоллари ноқулай об-ҳаво шароитида хайрия тадбири уюштиришди.

Эрта тонгдан шаҳар маҳаллалари ва кўчаларида изғирин совуқнинг салбий оқибатларини бартараф этаётган Ободонлаштириш бўлими ходимларига қайноқ чой, кофе ва ширин егуликлар тарқатиш билан бошланган тадбир маҳалла фуқаролар йиғини биноси ҳовлисида катта қозонда ош пишириш жараёнига уланиб кетди.

Меҳр билан тайёрланган ош ҳудуд йўлларини ободонлаштириш, кўчалар ва йўлларда аёз юзага келтирган музламаларни тозалаш ишларини амалга ошираётган Ободонлаштириш бўлими ишчи-ходимлари, “BSK” МЧЖ ишчилари, маҳалладаги кекса ва имконияти чекланган фуқаролар, кам таъминланган оилалар ва боқувчисини йўқотган қарияларга тарқатилди.

Хайрия тадбиридаги ўзаро мулоқот чоғида сўз олганлар юртимиздаги тинчлик, осудалик туфайли баҳамжиҳатликда катта ютуқларга эришилаётганини таъкидлашаркан, бугунги синовли кунларни ҳам биргаликда енгиб ўтишлари ҳақида сўзлашди. Инсон қадри тобора юксалаётган Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси меҳр ва эътибордан четда қолмаслиги лозимлигини таъкидлашди. Хайрия тадбирини ташкил этишдан мақсад ҳам ҳудуд аҳолисининг фаровон ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратишдан иборат эканини қайд этишди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    368
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+