Ургутда меҳр ва саховат ишлари амалга оширилмоқда

18.01.2023, 16:14

Ургутда меҳр ва саховат ишлари амалга оширилмоқда

Республика бўйлаб кузатилаётган аномал совуқ об-ҳаво туфайли ижтимоий соҳа объектлари ва кам таъминланган аҳолига беғараз ёрдам кўрсатишда O'zLiDeP фаоллари ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Хусусан, O'zLiDeP Ургут туман Кенгаши раиси Жамшид Хайдаров раҳбарлигидаги "Ургут" эркин  иқтисодий зонасида фаолият кўрсатаётган O'zLiDeP фаоллари бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан ижтимоий соҳа объектлари (мактаблар), кам таъминлаган хонадонларга ҳамда вилоят ва туманда ташкил қилинган штабларга турли хилдаги ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилмоқда.

Жумладан, вилоят штабига 350 млн. сўм пул маблағи ҳамда  20 минг жуфт иссиқ пайпоқ, туман штабига 1000 кг ўсимлик ёғи, 10 минг жуфт иссиқ пайпоқ, 10 тонна кўмир ёқилғиси ва тумандаги 1-умумтаълим мактабига 10 тонна кўмир, туманнинг Қуйи Гузар, Чорраҳа, Гўзни маҳаллаларидаги кам таъминланган аҳоли хонадонларига 10 500 кг кўмир ёқилғиси етказиб берилди. Шунингдек, Боғишамол маҳалласида яшовчи 20 та кам таъминланган, ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд аҳоли хонадонларининг ҳар бирига 500 минг сўмдан жами 10 миллион сўм нақд пул кўринишида тарқатилди.

Жаҳонгир Хўжамқулов

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    400
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+