Ўзбекистон-Сингапур муносабатлари амалий ва сифатли мазмун билан бойиб бормоқда

18.01.2023, 16:18

Ўзбекистон-Сингапур муносабатлари амалий ва сифатли мазмун билан бойиб бормоқда

Сингапур дунёда энг ривожланган мамлакатлар қаторида тилга олинмоқда. Бу мамлакатда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ўзининг ижобий самараларини бера бошлади. Айниқса таълим соҳасида эришилаётган муваффақиятлар дунё миқёсида эътироф этилмоқда. Сингапурда иннавация ва технологиялар соҳасидаги муяйян ютуқлар ҳавас қилса арзигуликдир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг 2023 йилдаги илк ташрифи Сингапур давлатига амалга оширилгани ҳам бу мамлакат билан алоқалар юксалиб бораётганидан далолат беради. Айниқса мени Президентимизнинг жаҳоннинг етакчи олий таълим муассасаларидан бири бўлган Сингапур миллий университети ҳузуридаги Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактабига ташриф буюргани жуда қувонтирди. Сингапурнинг биринчи Бош вазири ва ушбу мамлакат “иқтисодий мўъжизаси” муаллифи Ли Куан Ю шарафига номланган мактаб давлат сиёсати ва халқаро муносабатлар соҳасида магистратура дастурлари асосида кадрлар тайёрлашга, илмий ва сиёсий тадқиқотлар ўтказишга ихтисослашган.

Маълумки, Сингапур эришган иқтисодий ва ижтимоий муваффақиятларда чуқур ўйланган кадрлар сиёсати, малакали, масъулиятни ҳис этган ва ҳалол раҳбар кадрларни тайёрлашга устувор эътибор муҳим ўрин тутган. Мамлакатимиз етакчиси ҳам ўз фаолиятининг бошиданоқ ушбу масалаларга алоҳида эътибор қаратиб келади. Шу маънода, Сингапурнинг давлат хизматчиларини тайёрлаш соҳасидаги тажрибасини ўрганиш ва қўллаш катта аҳамиятга эга.

Давлатимиз раҳбари мактаб фаолияти билан батафсил танишиб, ўқув муассасаси раҳбарияти билан икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Ўзбекистон Президенти ҳузурида Ўзбекистон Давлат бошқаруви академияси ва Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактаби ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзолаш маросими бўлди.

Албатта, Сингапур компанияларининг Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёнларида иштироки, шаҳар ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, кимё ва тўқимачилик, “яшил” иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа йўналишлардаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга ҳаракат қилаётгани қувонарли ҳол.

Шу жиҳатдан олганда Президент Шавкат Мирзиёев сингапурлик ишбилармонларни ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун очилаётган имкониятлардан фойдаланиш ва иқтисодиётимизга фаол инвестиция киритишга чақирди. Сингапурлик ишбилармонлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни юксак баҳолади, мамлакатимизда амалга оширилиши режалаштирилган аниқ лойиҳаларини тақдимот қилди.

Шу нарсани алоҳида эътироф этишни истар эдимки, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев кўплаб мамлакатлар билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлаётгани биз барпо қилаётган Янги Ўзбекистон тараққиётига хизмат қилиши шубҳасиз. Зотан, дунёда ўз иқтисодиёти ва таълимдаги ютуқлари билан улкан натижаларни қайд этаётган Сингапур давлати билан муносабатларнинг янги босқичга кўтарилиши бу борадаги муҳим қадамлардан биридир.

Дилбар Усмонова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидепутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси.

  • Кўрилди
    376
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+