Йилига 4 миллион дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган корхона фаолияти билан танишилди

19.01.2023, 16:56

Йилига 4 миллион дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган корхона фаолияти билан танишилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Қашқадарё вилоятида бўлиб, тадбиркорлик субъектлари, корхоналар, кластерлар фаолияти билан яқиндан танишяпти.

Партия раҳбари “Қарши агро кластер” қошида ташкил этилган “Ийман текстил” тикув трикотаж мажмуасида бўлиб, бу ерда меҳнат қилаётган ишчи-хизматчилар билан мулоқот қилди.

Мажмуа раҳбари, туркиялик тадбиркор Эрсин Эрдем Битиктош жамоада амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

Мажмуа 2021 йилнинг 25 октябрида ишга туширилган бўлиб, йилига 4 миллион дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга. Айни пайтда бу ерда Қарши туманида истиқомат қилаётган 105 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган. Бугунги кунда уларнинг меҳнат қилишлари ва дам олишлари учун барча шароит яратилган. Ишга келиб-кетишлари учун транспорт хизмати йўлга қўйилган. Келгусида ишловчилар сони 300 нафарга етказилади.

Актам Хаитов жамоа аҳли билан мулоқотда серқуёш воҳада етиштирилган пахта ҳосилидан тайёрланаётган кийим-кечакларга хорижлик харидорлар сони ортиб бораётганлиги, пахтадан тикилаётган кийим-кечакларимизга нафақат Россия, балки Европа ва Лотин Америкасининг кўпгина давлатларида ўз харидорлари борлигини, тайёр маҳсулотни хорижга экспорт қилиш валюта тушумини кўпайтириш орқали янги-янги технологияларни келтириш, пахтани қайта ишлаш саноатини замонавийлаштириш имконини яратишини алоҳида таъкидлади. 

-  Мажмуанинг ишга туширилиши мен каби юзлаб ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди, - дейди Гулнора Тоштурдиева. – Япониянинг Juki фирмасининг замонавий тикув машиналарида турли кийим-кечаклар тикаяпмиз. Шароитлар яхши. Ишловчилар учун бепул тушлик  ташкил этилган.

  • Кўрилди
    653
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+