Мурожаатнома тарғиботи кенгаймоқда

20.01.2023, 09:43

Мурожаатнома тарғиботи кенгаймоқда

Маълумки, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма қарорига асосан Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасининг олтита устувор йўналишларидаги вазифаларни амалга ошириш ҳамда Мурожаатнома тарғиботи бўйича алоҳида Ишчи гуруҳлар тузилиб, уларнинг ҳар бири учун ўз йўналишида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланган эди.

Шундан келиб чиққан ҳолда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамкорлигида партия ходимлари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, депутат ёрдамчилари, БПТ раислари учун Мурожаатномани чуқур ўрганишга бағишланган туркум давра суҳбатлари ва ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда.

O`zLiDeP Матбуот марказида онлайн видеоконференция шаклида ташкил қилинган навбатдаги ўқув семинарда партиянинг барча ҳудудий Кенгашлари ходимлари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг ёрдамчилари, БПТ раислари ва фаоллар иштирок этдилар.

Тадбирда Мурожаатномада белгиланган устувор йўналишлар ҳақида тўхталиб ўтилди. Жумладан, “Ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтиш”,  “Янги Ўзбекистонни “ижтимоий давлат” тамойили асосида қуриш”, “Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш давлатнинг конституциявий мажбурияти”, “Экология, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари”, “Эркин бозор механизмларини жорий қилиш, соғлом рақобат ва хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш”, “Иқтисодиётга маҳаллий ва хорижий хусусий инвестицияларни кўпайтириш учун шароитларни янада яхшилаш”, “Очиқ ва прагматик, ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган ташқи сиёсатни изчил давом эттириш, Миллий хавфсизликни таъминлаш, Қуролли Кучларимиз жанговар салоҳиятини ошириш” йўналишлари бўйича белгиланган устувор вазифалар, уларнинг ижросини таъминлаш механизмлари ва ҳуқуқий асослари юзасидан партия фракцияси аъзолари, Ишчи гуруҳларнинг раҳбарлари атрофлича маълумот ва тушунтиришлар беришди.

Ўқув-семинарда онлайн иштирок этган O`zLiDeP ҳудудий Кенгашларининг раҳбарлари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари ҳамда ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган тарғибот тадбирлари, давра суҳбатлари ва ўқув-семинарлар ҳақида фикр ва мулоҳазалар, хулоса ва таклифлар билдирилиб, мунозара ва муҳокамаларга, савол-жавобларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    580
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+