Депутатлар таълим масканларини ўрганди
20.01.2023, 15:52

Аномал совуқлар аста-секин чекина бошлади. Тез кунларда жойлардаги касб-ҳунар, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари яна ўқувчи ва тарбияланувчиларни ўз бағрига қабул қилишни бошлайди.
Шу муносабат билан маслакдош депутатларимиз, маҳалла фаоллари ҳамда мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ аъзолари жойларда таълим муассасалари ҳолатини ўрганмоқдалар.
Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутатлари Даврон Соатов ва Ғанишер Авалбоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари, тумандаги 2 – сон касб-ҳунар мактаби, “Нурафшон” МФЙ ҳудудидаги 24 – умумтаълим мактабидаги электр энергияси, ичимлик суви таъминоти, иссиқлик тизимининг ишлаши ва шу каби бошқа зарурий жиҳатларни ўрганиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ишларига бош-қош бўлмоқдалар.
Таъкидлаш лозимки, депутатларимизнинг бу борадаги фаоллигини вилоятнинг барча туманларида кузатиш мумкин.
Зайниддин Эшқулов,
O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари
билан ишлаш бўлими мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Аёлнинг билимли, ҳунарли бўлиши оиланинг катта ютуғидир
02.02.2023, 15:40
-
Арнасойда амалга оширалаётган “Оққўрғон тажрибаси”да партия фаоллари ҳам муносиб ҳисса қўшмоқдалар
02.02.2023, 15:21
-
Оилавий тадбиркорлик давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда
02.02.2023, 15:19
-
Ёшлар парламентига истеъдодли ёшлар сараланмоқда
02.02.2023, 15:17
-
Мономарказлар ишсиз ёшларга касб-ҳунар ўрганишда катта кўмакчи бўляпти
02.02.2023, 15:11
Фикрингизни қолдиринг