Депутат ташаббуси яна бир кўнгли кемтикка хурсандчилик улашди
20.01.2023, 15:56

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Фахриддин Саматовнинг Жарқўрғон туманидаги «Маслаҳаттепа» маҳалласида аҳоли билан ўтказган учрашувида шу маҳаллада яшовчи I гуруҳ ногирони Б.Фозилов мурожаат қилганди. Унда Б.Фозилов фойдаланиш учун қулай бўлган пультли ногиронлик аравачаси олишда амалий ёрдам сўраганди. Депутат ушбу мурожаатни эътиборсиз қолдирмади. Б.Фозиловнинг мурожаати бўйича туман Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлатириш маркази билан бирга шуғулланиб, вилоят ҳокимлиги ҳомийлиги асосида Б.Фозиловга Хитой давлатида ишлаб чиқарилган, ногиронлик аравачаси олиб келтирилди.
O`zLiDeP Жарқўрғон тумани Кенгаши раиси, Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси Ш.Аҳмедовлар Б.Фозиловнинг хонадонига бориб, ушбу ногиронлик аравачасини топширишди. Бундан мурожаатчининг ота-онаси ҳам мамнун бўлиб, ўз миннатдорчилигини билдиришди.
Зеро, вилоят ҳокими ва мутасаддиларнинг саъй-ҳаракати туфайли яна бир кўнгил уйига умид чироғи ёнди.
O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Оилавий тадбиркорлик давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда
02.02.2023, 15:19
-
Давлат дастурининг бажарилиши: Ҳисобот ҳисобот учун бўлмади
02.02.2023, 11:55
-
Сирдарё туманида яқинда иш бошлаган янги корхона фаолияти билан танишилди
27.01.2023, 19:37
-
Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигининг устувор йўналишлари
27.01.2023, 18:50
-
Инвестиция дастурлари доирасида умумий қиймати 12,7 млрд долларлик 12,6 мингта лойиҳа ишга туширилди
27.01.2023, 18:24
Фикрингизни қолдиринг