Депутатлар иштирокида “Замон ва адабиёт” мавзуида учрашув ташкил қилинди

20.01.2023, 16:05

Депутатлар иштирокида “Замон ва адабиёт” мавзуида учрашув ташкил қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ташаббуси билан ўзбек адабиётининг ёрқин намоёндалари билан ижодий учрашув ўтказилди. Учрашувда Қонунчилик палатаси депутатлари ва адабиётга қизиқувчи ёшлар иштирок этди.

Учрашувда таъкидланганидек, “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида юртимизда адабиёт соҳасини ривожлантириш, ўзбек адибларининг асарларини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, нашриётлар ҳамда чоп этилган адабиётларни реализация қилишга доир қатор вазифалар белгилаб берилган. Шунингдек, “Ўзбекистонда миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарорида ёшлар тарбиясида адабиётнинг ўрни, ўзбек адиблари билан ижодий учрашувлар ўтказиш билан боғлиқ топшириқлар алоҳида қайд этилган.

Суҳбат чоғида депутатлар халқимизнинг ижтимоий-маданий, сиёсий соҳаларда тафаккурини кенгайтириш, ёшлар тарбиясини янада юксак поғоналарга кўтаришда адабиётнинг ниҳоятда муҳим бўлган аҳамияти хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини айтиб ўтдилар. Аслида ҳар бир мамлакатнинг тарихи ва маданиятини ўрганишда унинг адабиётига мурожаат этиш муҳимлиги таъкидланди. Зеро, адабиёт ҳар бир давр учун жиддий ҳисобланган воқеа-ҳодисалар, фактлар, тараққиёт поғоналарини ҳаққоний акс эттиради. Шу нуқтаи назардан жадидлик харакати мисолида мамлакатимизда ўтган даврдаги оғир дамларда ватандошларимизнинг маърифат, таълим-тарбия   ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш соҳасидаги фаолият, қилган  ишлар кенг ва танқидий таҳлил этилди.

Иштирокчилар адабиёт тарихи ҳамда бугунги кундаги аҳамияти юзасидан атрофлича маълумотларга эга бўлиб, соҳада мавжуд муаммоларнинг ечимлари хусусида фикр алмашдилар.

Тадбир сўнггида учрашув иштирокчилари маданият ва санъат соҳасидаги фаолиятига доир Президент ва ҳукумат қарорларида белгилаб берилган вазифаларнинг бажарилишини назоратга олиш юзасидан келишиб олдилар.

  • Кўрилди
    244
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+