Депутатлар сайёр қабулида 8 та мурожаат жойида ҳал қилинди
23.01.2023, 14:11

Депутат халқ вакилидир, у халқ ва сайловчилар манфаатини кўзлайдиган, ҳақиқатан ҳам халқ дарди билан яшайдиган инсон. Зотан, депутат ҳар доим халқ билан бўлиши, ҳамнафас фаолият юритиши лозим.
Халқ депутатлари Самарқанд туманидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раиси, туман Кенгаши котибияти мудири А.Умаров Самарқанд туманидаги “Андижони” маҳалласида сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда сайловчилар маҳалладаги мавжуд камчиликлар – ичимлик суви, томорқа учун сув таъминоти, ички йуллар, газ, электр энергияси сингари масалаларда ўз фикрларини баён этишди.
Сайёр қабулда аҳоли томонидан 15 га яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 8 та мурожаат мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан жойида ҳал этилди.
Шунингдек маҳалладаги 39-умумий ўрта таълим мактабидаги иситиш тизимини яхшилаш ва олиб борилаётган қурилиш ишларини ўз назоратига олди.
Тадбир давомида депутат ҳамда масъуллар иштирокида мурожаатлар юзасидан жойларга чиқиб, мавжуд муаммолар ўрганилиши белгиланиб, тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқариладиган бўлди.
Манучеҳр Собиров,
O‘zLiDeP Самарқанд туман Кенгаши раисининг
биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат сайёр қабулида 16 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал қилинди
05.05.2023, 12:53
-
O`zLiDeP депутати ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан 100 нафарини бепул тиббий кўрикдан ўтказди
05.05.2023, 11:54
-
Депутат 14 нафар ногирон ёшларни доимий назоратига олди
05.05.2023, 11:46
-
Томорқачиликни ривожлантириш депутатларнинг доимий назоратида
04.05.2023, 16:24
-
Депутат кўмагида ишсиз аёллар ўз бизнесини бошлади
04.05.2023, 16:21
Фикрингизни қолдиринг