Депутат ташаббуси билан бетон столбалар ўрнатилиб, электр симлари тортилди

24.01.2023, 14:21

Депутат ташаббуси билан бетон столбалар ўрнатилиб, электр симлари тортилди

Мамлакатимизда корхона ва ташкилот  раҳбарлари, депутатларнинг иштирокида сайёр қабуллар, учрашувлар ташкил қилиниб, аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаш, уларнинг мурожаатларини, фикр-таклифларини тинглаш, муаммоларга ечим топиш  муҳим ахамият касб этади.     

Ўтган йили декабрь ойида Беруний туманидаги “Ў. Жуманиёзов” МФЙ дан сайланган Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Лола Хожаниязова билан бўлиб ўтган учрашувда аҳолидан электр энергиясидаги узилишлар, кучланишнинг ниҳоят даражада пастлиги бўйича мурожаат тушганди.

Депутат ушбу аҳоли мурожаатини Туман электр тармоқлари корхонаси масъулларига етказиб, муаммони ўз назоратига олди.

Маҳаллада 200 хонадон бор. Барчаси электр энергияси билан таъминланган. Лекин "Сардоба", "Ялпизли" кўчалари, "Марказий" кўчасининг бир қисми, "Дилсарой", "Яккасарой" кўчаларида 100 га яқин хонадонда кучланиш паст. Ҳудуддаги мана шу хонадонлар учун янги  трансформатор ўрнатилди.

Ҳозирги кунда ушбу ҳудуддан сайланган партия депутати Л. Хожаниязова ёрдами билан 100 та бетон столбалар ўрнатилиб, электр симлари тортиляпти.

Ҳудудда янгидан симёғочлар ўрнатиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. 

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    485
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+