Тинчлик – энг олий неъмат

25.01.2023, 15:49

Тинчлик – энг олий неъмат

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими ташаббуси билан Шароф Рашидов туманидаги ҳарбий қисмда “Тинчлик – энг олий неъмат” мавзусида маърифий тадбир ташкил этилди.

Партия вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари, халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг депутати Фарҳод Одилов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ходимлари, шоир ва ёзувчилар, ҳарбий қисм зобит ва аскарлари иштирок этган тадбирда Давлатимиз раҳбарининг Парламентга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифаларни ҳаётга жорий этишда осмонимиз мусаффолиги ва сарҳадларимиз дахлсизлиги нақадар муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақида сўз юритилди.

Мурожаатномада таъкидланганидек, миллий хавфсизликни таъминлаш, Қуролли кучларимиз жанговар салоҳиятини ошириш борасидаги ишларимиз янги босқичга олиб чиқилади.

Тадбир давомида шоирлар Ватанни, халқимизни, ҳарбийларимизни улуғлайдиган шеърларидан ўқиб бердилар. Ҳарбийлар ҳам ўз ўрнида хизмат вазифаларини бажариш учун барча шарт-шароитлар яратилганини, мамлакатимиз тинчлиги ва осудалиги ишончли қўлларда эканлигини таъкидлаб, бундан кейин ҳам жанговар тайёргарликни янада кучайтириб боришга ваъда бердилар.

   Сирожиддин Ахматов,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

“Ёшлар қаноти” гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    533
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+