Ўқув-семинарнинг навбатдагиси Мурожаатномада хотин-қизлар йўналишидаги устувор вазифаларга бағишланди

27.01.2023, 18:03

Ўқув-семинарнинг навбатдагиси Мурожаатномада хотин-қизлар йўналишидаги устувор вазифаларга бағишланди

Маълумки, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма қарорига асосан Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасининг олтита устувор йўналишларидаги вазифаларни амалга ошириш ҳамда Мурожаатнома тарғиботи бўйича алоҳида ишчи гуруҳлар тузилиб, уларнинг ҳар бири учун ўз йўналишида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланган эди.

Шундан келиб чиққан ҳолда партия Аёллар қаноти, Сиёсий таълим маркази ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамкорлигида партия ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, депутат ёрдамчилари, БПТ раислари учун мазкур ҳужжат мазмун-моҳиятини чуқур ўрганишга бағишланган туркум давра суҳбатлари ва ўқув семинарлар ташкил этилди.

O'zLiDeP Аёллар қаноти ташаббуси билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамкорлигида ҳудудий Кенгашлардаги барча фаоллари ва маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари учун Мурожаатномада хотин-қизлар йўналишидаги устуворликларга бағишланган ўқув-семинари ташкил этилди.

Тадбирда Мурожаатномада белгиланган устувор йўналишлар, Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда истиқболдаги вазифалар, “Президент Мурожаатномасида аёлларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш йўналишидаги устувор вазифалар”, “Хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини рағбатлантиришда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш”, “Сиёсий тажрибага эга бўлмаган ва сайловларда қатнашиш истагидаги аёлларнинг сиёсий кўникмаларини ривожлантириш ҳамда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлашда  O’zLiDePнинг ўрни ва вазифалари” ҳақида атрофлича маълумот ва тушунтиришлар берилди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси масъулларининг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масаласида қилинаётган ишлар юзасидан таҳлилий маълумотлари ва тақдимотлари атрофлича муҳокама қилинди ҳамда хулоса ва таклифлар билдирилди.

Ўқув-семинарда онлайн иштирок этган O`zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг ҳудудий Кенгашлардаги масъул ходимлари ва фаоллари, маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари ҳамда бошқа иштирокчилар ҳам ўз фикр ва мулоҳазалар, хулоса ва таклифларини билдиришди, мунозара ва муҳокамаларга, савол-жавобларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Насимжон Алимов,

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

Сиёсий таълим маркази раҳбари.

  • Кўрилди
    666
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+