Депутатлар фаолиятини жонлантиришга қаратилган амалий семинар ўтказилди
27.01.2023, 18:10

Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Қораўзак ва Чимбой туманларида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, котибият мудирлари ҳамда фуқаролар йиғинлари раисларининг билимларини оширишга бағишланган ўқув-семинарлар ташкил қилинди.
Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши масъул ходимлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ва туман Адлия бўлими масъул ходимлар иштирок қилган семинарда Президент Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Мурожаатномада 6 та устувор йўналиш бўйича белгилаб берилган вазифалар, депутатларнинг фаолиятини янада жонлантириш, айниқса халқ вакилларининг сайловчилар билан учрашувлари, кўтарилган муаммоларга ечим топиш ва уни бартараф этиш борасидаги фаоллиги хусусида тўхталиб ўтилди.
Семинар давомида туман кенгаши депутатлари, котибият мудирлари ва фуқаролар йиғинлари раисларининг масъулиятини янада ошириш ва иш фаолиятини янада такомиллаштириб бориш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Қуйи бўғин вакиллари маҳаллий кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда аҳоли мурожаатларини ҳал қилаяпти
13.03.2023, 14:39
-
Депутат талабаларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлади
09.03.2023, 18:28
-
Депутат ташаббуси билан нотекис йўллар текисланмоқда
09.03.2023, 18:16
-
Хотин-қизларга депутатларнинг байрам совғалари улашилди
07.03.2023, 17:56
-
Депутатлар ва БПТ фаоллари қуёш панелларини ўрнатиш борасида тарғибот ишларини олиб боряпти
06.03.2023, 10:55
Фикрингизни қолдиринг