Иқтидорли ёшлар партия сафига қўшилди

27.01.2023, 18:11

Иқтидорли ёшлар партия сафига қўшилди

Бугун юртимизда ёшларнинг ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, уларни ўз иқтидорини юзага чиқариш ва намоён этишига кўмаклашиш, сифатли таълим олиб, етук мутахассис бўлишлари учун кенг имкониятлар, зарур шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

O’zLiDeP ҳам Янги Ўзбекистон бунёдкорлари бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни ўз олдидаги энг устувор мақсадлардан бири этиб белгилаган.

Партия жойларда ёшларни ўз сафларида бирлаштираркан, уларни давлат ва жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаолликка ундаб, ўз сиёсий иродаларини рўёбга чиқаришларида ҳам қатор тизимли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Хусусан, ҳудудий партия Кенгашлари ёшлар ташкилотларидаги келажагимиз эгаларини бир маслак йўлида бирлаштириб келмоқда.

Зангиота туманидаги “Ёшлар ишлари агентлиги”да O’zLiDeP Зангиота туман Кенгаши ҳузурида бошланғич партия ташкилоти тузилди.

O’zLiDeP сафида бирлашиш истагини билдирган бир гуруҳ ёшлар етакчиларидан иборат таркибда тузилган “Ёшлар ишлари агентлиги” туман бўлими БПТ нинг очилиш маросимида сўзга чиққан партия вилоят Кенгаши бўлим мудири Даврон Тулянов бугун юртимизда олиб борилаётган ёшлар сиёсати ҳақида фикр юритди.

Бугун жойларда ёшлар етакчиси бўлишдек масъулиятли вазифани ўз зиммасига олган кадрларга тўла ишонган ҳолда, бўлажак сайловларда энг муносиб номзодларини илгари суриши, ўзининг кучини ислоҳотларнинг натижаси ҳар бир инсон ва унинг оиласи ҳаётига ижобий таъсир кўрсатиши ва бу таъсирни улар бугунги кундаёқ сезишига йўналтиришини алоҳида қайд этди.

Шунингдек, партиянинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳасини ҳам тарғиб қилинди.

Зангиота туманидаги маҳаллаларда фаолият юритувчи 15 нафар  иқтидорли ёшлар етакчиларини ўз ичига олган бошланғич партия ташкилотига “Ватанпарвар” МФЙ ёшлари етакчиси Умиджон Набиев раис этиб сайланди.

Тадбир сўнггида БПТ аъзоларига партиянинг аъзолик гувоҳномаси, топширилди.

Келгусида маҳаллабай ишлаш тизими самарадорлигини ошириш йўлидаги чора-тадбирларнинг истиқболли режаси ҳам биргаликда ишлаб чиқилди. Бу борада ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

 Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    541
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+