Талаба ёшларга Ёшлар парламенти сайлови тарғиб қилинди
27.01.2023, 18:13

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши ташаббускорлигида партия Оҳангарон шаҳар Кенгаши томонидан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Оҳангарон филиали 2-босқич талабалари учун Ёшлар парламентига ўтказиладиган сайлов тарғиб қилинди.
Унда бугун юртимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш, уларни жамиятнинг сиёсий жиҳатдан фаол қатламига айлантиришга устувор вазифа сифатида қаралаётгани хусусида фикр юритилди.
Ёшлар парламентига сайлов ўтказишдан мақсад ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Конституциямиз ва амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда парламент фаолиятига дахлдорлик туйғусини шакллантириш, парламентда Партия электорати манфаатларини ҳимоя қилиш, партия дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш, йигит ва қизларни ҳуқуқий маданиятини ошириш орқали Ватанга, ўз халқига садоқат туйғусини шакллантиришдан иборатлиги таъкидланди.
Шунингдек, ёш парламентчиларни саралаб берадиган сайловнинг ўтказилиш тартиби, шартлари, низоми, борасида батафсил маълумотлар берилди.
Лойиҳада иштирок этишни истаган талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.
Зухро Мирзоҳамдамова,
O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши
бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Янгиланаётган Конституция – менинг тақдиримда
01.04.2023, 14:27
-
Ёшлар якдиллик билан 30 апрелда янгиланаётган Конституцияга овоз берадиган бўлдилар
31.03.2023, 15:55
-
Ёшларга оид янги нормаларни келажагимиз эгалари кўтаринки руҳда қарши олишмоқда
31.03.2023, 12:02
-
Келажагинг учун овоз бер!
30.03.2023, 12:33
-
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолигига сайланган ва республика комиссиясига тавсия этилган номзодлар рўйхати
27.03.2023, 19:23
Фикрингизни қолдиринг