Тадбиркорлар учун қўшимча имтиёзлар берилади

27.01.2023, 18:14

Тадбиркорлар учун қўшимча имтиёзлар берилади

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича 2023 йил учун режалар муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари камбағалликни қисқартириш миллий сиёсат даражасига олиб чиқилганини таъкидлади. Шунингдек, оилавий тадбиркорликни янада рағбатлантириш мақсадида молиявий кўмак кўлами кенгайтирилишини маълум қилди. Жумладан, тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш учун кредит миқдори амалдаги 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилиши, деҳқон хўжаликларига гаровсиз кредит миқдори 50 миллион сўмгача оширилиши (амалда 33 миллион сўм), аввал оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит олиб, яхши натижа кўрсатган тадбиркорлар ушбу дастурлар доирасида яна имтиёзли кредитлар олиши мумкин бўлади. Кредитларнинг бир қисмини пластик картага олишга рухсат берилиши  айтиб ўтилди.

Дарҳақиқат, Янги Ўзбекистон – кенг иқтисодий имкониятлар мамлакатидир. Бугунги кунда тадбиркорлик ўзининг иқтисодиётимиздаги ўта муҳим ва салмоқли ҳиссаси, роли ва таъсири, содда қилиб айтганда, бошқа ҳеч бир соҳа ва йўналиш ўрнини босолмайдиган катта аҳамияти билан давлат ва жамиятимиз ривожида алоҳида ўрин эгаллайди. Энг аввало, тадбиркорлик фаолияти ҳар қандай жамиятнинг тараққиётини таъминловчи локомотиви эканини таъкидлаш зарур. Бугунги кунда оилавий тадбиркорликни янада рағбатлантириш мақсадида молиявий кўмак кўлами кенгайтирилиши бу орқали жамиятда фуқароларни аввало ўзининг бандлигини таъминлашга, келгусида янги иш ўрни яратишга сабаб бўлади.

Шунингдек, камбағалликни қисқаришга ва оилалар фаровонлигини юксалишига катта туртки бўлади. Мен ҳам кўп йилдан бери тадбиркорлик фаолиятини олиб бормоқдаман. Уста ва шогирд анъанасига кўра кўп йиллик ҳаётий тажрибаларимдан келиб чиқиб ёшларга тадбиркорликни сир асрорларини ўргатиб уларда тадбиркорлик кўникмаларини ҳосил қилишга яқиндан амалий ёрдам бериб келмоқдаман. Ҳозирги кунда кўпгина шогирдларим ўз бизнесларини очиб иш фаолиятларини  олиб боришмоқда. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан тадбиркорлик соҳасида берилаётган имкониятлар мени жуда қувонтириб юборди. Биз тадбиркорлар ушбу имкониятлардан фойдаланиб юртимиз равнақига ўз хиссамизни қўшиб борамиз.

Ифтихор Зиеёв,

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари,

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати

  • Кўрилди
    468
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+