Сирдарё туманида яқинда иш бошлаган янги корхона фаолияти билан танишилди
27.01.2023, 19:37

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси аъзоси Ботир Тўразода Сирдарё туманида бўлиб, туманнинг иқтисодий ўсиш суръатлари, озиқ-овқат маҳсулотларнинг етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш корхоналарини ташкил қилиниши борасидаги ишларни кўздан кечирди.
O'zLiDeP депутати Сирдарё туманида иш бошлаган “Yallama Mega Export” жамиятининг катта хажмдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун мўнжалланган музлатгич камералар фаолияти билан яқиндан танишди.
У ерда ҳозирги кунда 1000 тонна пиёз, 400 тонна картошка, 300 тонна карам, 200 тонна сабзи, 200 тонна лавлаги ва 100 тонна “туруп” заҳираси сақланмоқда. Заҳирадаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини талабидан келиб чиқиб, ички ва ташқи бозорларга йўналтирилади.
Депутат мазкур корхона раҳбари Отабек Сапарбаев билан суҳбатлашар экан, келгусидаги фаолиятини янада кенгайтириш борасида ўз таклифларини билдириб ўтди. Тадбиркорнинг ишсиз фуқароларини бандлигини таъминлаш, иқтисодиётини кўтаришга қўшаётган ушбу ҳиссасини алоҳида эътироф этди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Cурхондарё камбағаллик ва ишсизликдан ҳоли ҳудудга айланади
14.03.2023, 15:59
-
“Маҳаллий амалдорлар энди ўқитувчини текин хизматкорга айлантиролмайди” – Ғайрат Абдиев
14.03.2023, 12:13
-
Халқ орзу-умидлари рўёбига хизмат қилувчи ҳужжат
13.03.2023, 14:47
-
Ҳокимларнинг халқ депутатлари Кенгашларига раҳбарлик қилиш институти бекор қилинади
10.03.2023, 10:26
-
Конституцион ислоҳотлар
09.03.2023, 13:54
Фикрингизни қолдиринг