Депутат кўмаги билан 5 нафар ногиронлиги бор фуқароларга қўлда бошқариладиган электрон ногиронлик аравачаси олиб берилди
31.01.2023, 16:01

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини, ногиронлиги бор инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг оғирини енгил қилиш борасида халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашида фаолият олиб бораётган 11 нафар O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам тизимли равишда бир қатор ишларни амалга оширмоқдалар. Жиззахлик фаол депутатларимиздан бири – Абдулазиз Хўжаков, шаҳардаги “Шодлик” МФЙда ҳоким ёрдамчиси сифатида ҳам фаолият олиб бормоқда.
Яқинда маҳаллада истиқомат қилувчи ногиронлиги бор фуқаролар ногиронлар кресло-аравачалари олишда ёрдам сўраб депутатга мурожаат қилишди. Ушбу мурожаатни ўз назоратига олган Абдулазиз Хўжаков томонидан тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровномалари чиқарилди.
Натижада мурожаатлар ижобий ҳал қилиниб, 4 нафар ногиронлиги бор фуқаролар оддий ва бир нафар ногиронлиги бор фуқаро электр юритмали ногиронлар кресло-аравачалари билан таъминланди.
Зайниддин Эшқулов,
O`zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши
СТМ ва депутатлик гуруҳлари
билан ишлаш бўлими мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Қуйи бўғин вакиллари маҳаллий кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда аҳоли мурожаатларини ҳал қилаяпти
13.03.2023, 14:39
-
Депутат талабаларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлади
09.03.2023, 18:28
-
Депутат ташаббуси билан нотекис йўллар текисланмоқда
09.03.2023, 18:16
-
Хотин-қизларга депутатларнинг байрам совғалари улашилди
07.03.2023, 17:56
-
Депутатлар ва БПТ фаоллари қуёш панелларини ўрнатиш борасида тарғибот ишларини олиб боряпти
06.03.2023, 10:55
Фикрингизни қолдиринг