“Alibazar” интернет бозори асосчиси Алишер Авазов қашқадарёлик тадбиркорлар билан мулоқот қилди

31.01.2023, 16:03

“Alibazar” интернет бозори асосчиси Алишер Авазов қашқадарёлик тадбиркорлар билан мулоқот қилди

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши ташкилотчилигида Қарши шаҳрида   таниқли тадбиркор,  Alibazar.uz, Europool.uz сайтлари ва АҚШдаги бир неча бизнес-компания асосчиси, бизнес-тренер Алишер Авазов иштирокида “Бизнесда бошқарув психологияси” мавзусида қашқадарёлик тадбиркорлар учун маҳорат дарслари бўлиб ўтди.

 Ўзбекистонда энг сара ва сифатли қурилиш молларини сотадиган биринчи онлайн бозор – Alibazar   Ўзбекистон қурилиш бозорида 12 йилдан буён ўз ўрнига эга.  “Европол”компанияси ҳамда Alibazar интернет бозори асосчиси Алишер Авазов анжуман иштирокчиларига ўз ҳаёти, тадбиркорликни қандай бошлагани ва чеккан заҳматлари ҳақида гапириб берди.

-12 ёшимдан буён тадбиркорлик билан шуғулланаман, -деди А. Авазов. – Мен шуғулланмаган бизнес соҳаси йўқ. Кўп йўналишларда фаолият олиб бордим, бизнесларим инқирозга учради, қарзга ботдим. Аммо йўлимдан қайтмадим. Адашмаган бизнесмен ҳеч қачон яхши бизнесмен бўла олмайди.   Хатолар мени тарбияланади, чиниқтирди, сабоқ берди.  АҚШ ва Ўзбекистон бозорларини ўрганган ҳолда, 2016 йил мамлакатимизда қурилиш моллари сотадиган онлайн-дўкон яратиш учун айнан шу соҳада, шу йўналишда фаолият юритувчи компанияларга ишга кирдим. Улардан иш ўрганиб, тажриба орттирдим. 2017 йил иш бошладим. 12 йилдан буён қурилиш моллари савдоси билан шуғулланганим боис, бу ғоя Ўзбекистонда инновацион ғоя эканлигига ишонч ҳосил қилганман.

Партия депутатлари ва воҳанинг ёш тадбиркорлари билан бўлган мулоқотда Алишер Авазов тадбиркорликни йўлга қўйиш, маблағдан самарали фойдаланиш, маркетинг, бозор танлашда нималарга эътибор қаратиш, ҳар қандай шароитда ҳам мақсад сари дадил интилиш зарурлигини алоҳида қайд этаркан, мусоҳаба иштирокчиларини қизиқтирган барча саволларга  батафсил жавоблар қайтарди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    553
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+