Ургут туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида партиянинг қуйи бўғини ташкил этилди
31.01.2023, 16:37

Йўлсозлик — улуғ, шу билан бирга, машаққатли касб. Халқимизнинг “Йўл қуриш — савоб” деган пурмаъно нақли замирида ҳам ана шу ҳаёт ҳақиқати мужассам. Негаки, кичик бир йўл ёки кўприк бунёд этилиши туфайли қанчадан-қанча одамлар мушкули осонлашиб, манзили яқинлашади
Бугунги кунда Ургут туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси туманда умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш борасидаги тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун қулай шароитларни яратиш мақсадида тинимсиз меҳнат қилиб келмоқда.
O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши вакиллари мазкур унитар корхона ходимлари билан учрашув ўтказди.
Учрашув жараёнида партия сафига қабул қилиниш истагини билдирган 18 нафар корхона ишчиларига аъзолик гувоҳномалари берилиб, корхона қошида O‘zLiDePнинг янги бошланғич ташкилоти очилди.
Насиба Мўминова,
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Мол-мулк, уй-жой дахлсизлиги масаласи Бош қомусимизда белгиланмоқда
28.03.2023, 12:42
-
Қуйи бўғин вакиллари маҳаллий кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда аҳоли мурожаатларини ҳал қилаяпти
13.03.2023, 14:39
-
Депутатлар ва БПТ фаоллари қуёш панелларини ўрнатиш борасида тарғибот ишларини олиб боряпти
06.03.2023, 10:55
-
БПТ раҳбари қайси амалий иши учун юксак баҳоланди?
02.03.2023, 17:25
-
БПТ фаолиятидаги камчиликлар очиқланди
02.03.2023, 15:31
Фикрингизни қолдиринг