Ёшлар парламенти сайлови: номзодларнинг ҳужжатлари низом талабларига мувофиқ қабул қилиняпти
31.01.2023, 16:52

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига ўтказиладиган бўлажак сайловга тайёргарлик ишлари Тошкент шаҳрида фаол олиб борилмоқда. Жумладан, O’zLiDeP Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказиш мақсадида ташкилий қўмита ва ҳакамлар ҳайъати тузилиб, чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Ҳозирги кунда тегишли округдаги туманларда саралаш босқичи бўлиб ўтмоқда. Масалан, Пойтахтимизнинг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида ҳам танлов низомида кўзда тутилган вазифалар ижросига жиддий киришилди.
Партия масъуллари ҳамда тегишли жамоат ташкилотлари фаолларидан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан номзодларнинг ҳужжатлари белгиланган тартибда кўздан кечирилиб, уларга тегишли тавсия ва маслаҳатлар берилмоқда.
Дарҳақиқат, ёшларнинг истеъдод ва қобилияти, эзгу интилишларини тўлиқ рўёбга чиқариш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, Ватанга содиқ, қатъий ҳаётий қарашларга эга йигит-қизларни тарбиялаш, ҳаётда муносиб ўрин эгаллашлари учун барча имкониятларни яратиб бериш давлатимиз ва жамиятимизни бош мақсади бўлиб қолаверади. Ёшларимизни келажагимиз ворислари деб бемалол айта оламиз.
Ўхшаш янгиликлар
-
Келажагинг учун овоз бер!
30.03.2023, 12:33
-
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолигига сайланган ва республика комиссиясига тавсия этилган номзодлар рўйхати
27.03.2023, 19:23
-
Янгиланаётган Конституция ёш олимлар нигоҳида
27.03.2023, 15:54
-
Жиззахлик талаба-ёшлар ўз тенгдошларини референдумда фаол иштирок этишга чақирди
27.03.2023, 13:14
-
“РЕФЕРЕНДУМДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАМИЗ” дейишмоқда наманганлик талаба ёшлар
25.03.2023, 14:23
Фикрингизни қолдиринг