ТАТУнинг Фарғона филиали талаба ёшлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди
31.01.2023, 16:55

O'zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши томонидан Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети Фарғона филиалида "Янги авлод кадрлари" лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда O'zliDeP Фарғона вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Х.Рахмонов, вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари Х.Хайдаров иштирок этиб, Президентимизнинг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномасида белгилаб берилган муҳим масалалар, ёш кадрлар заҳирасини шакллантириш ва уларни мамлакат тараққиётида олиб борилаётган муҳим ислоҳотларни амалга оширишда кўмакчи бўлишга чорлаш зарурлиги хусусида тўхталиб ўтдилар.
Шунингдек, "Инсонга эътибор ва сифатли таълим" йили дастурида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар партиянинг ғоялари билан ҳамоҳанг эканлиги ва келгусида ҳамкорликда қатор ишларни амалга оширишга келишиб олдилар.
Тадбир якунида ўқитувчилар партия аъзолигига ариза бердилар ва университет директори Ф.Мухторовга партиянинг аъзолик гувоҳномаси топширилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Келажагинг учун овоз бер!
30.03.2023, 12:33
-
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолигига сайланган ва республика комиссиясига тавсия этилган номзодлар рўйхати
27.03.2023, 19:23
-
Янгиланаётган Конституция ёш олимлар нигоҳида
27.03.2023, 15:54
-
Жиззахлик талаба-ёшлар ўз тенгдошларини референдумда фаол иштирок этишга чақирди
27.03.2023, 13:14
-
“РЕФЕРЕНДУМДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАМИЗ” дейишмоқда наманганлик талаба ёшлар
25.03.2023, 14:23
Фикрингизни қолдиринг