“Ёшлар парламенти” фаол ёшларнинг ҳақиқий минбарига айланади

31.01.2023, 17:01

“Ёшлар парламенти” фаол ёшларнинг ҳақиқий минбарига айланади

Барча соҳада дунёқараши кенг, етук билимга эга бўлган маънавиятли ёшлар юртимиз таянчи ва ишончидир. Бугунги ёшларимиздан ҳар жабҳада фаол бўлиб, жамиятда ўз ўрнини топа олиши, ҳуқуқ ва эркинликларини тушунган, ҳолда Янги Ўзбекистонга хос бўлган демократик ва фуқаролик жамиятининг муносиб вакили бўлишни замоннинг ўзи тақозо қилмоқда.  

O’zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши «Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими» томонидан Урганч шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида  ҳар соҳада  фаол  ёшлар билан учрашув ташкил қилинди.

Тадбирда  давлатимиз томонидан ёшларга берилаётган эътибор, уларни қўллаб-қувватлаш, билим олишлари, касб-ҳунарга ўрганишлари, жамият ҳаётида муносиб ўринга эга бўлишлари борасида яратилган имкониятлар йигит-қизлар ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлаётганлиги алоҳида таъкидланди.  Айни пайтда  “Ёшлар парламенти”нинг сиёсий ҳаётдаги ўрни муҳим эканлиги қайд этилди. Шу кунларда “Ёшлар парламенти”га сайловлар тарғиботи қизғин давом этаётганлиги, бундан кўплаб ёшларимиз хабардор бўлиб, қизиқиш билдираётганликлари, ушбу сайловга оид Низом,  сайловнинг  ўтказилиш тартиби, тадбирнинг  саралаш босқичлари тўғрисида батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.

-  Энг муҳими, “Ёшлар парламенти”га бўлажак сайловларда ҳар томонлама муносиб, юртимиз келажаги, ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган ёшларнинг сайланиши энг катта ютуғимиз ҳисобланади. “Ёшлар парламенти” ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан бир қаторда,  вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш, қонун ижодкорлигининг барча босқичларидан хабардорлигини ошириш каби жарёнларда ҳам ёшларни  қўллаб-қувватлашда ўзига хос минбар бўлишига ишончимиз комил, - деди учрашув тадбирида сўз олган  Урганч шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази директори Ширин Рўзметова. 

Тадбир сўнггида “Ёшлар парламенти” сайловларида иштирок этишни истаган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга O’zLiDeP вилоят Кенгаши  мутахассислари томонидан атрофлича жавоб олишди.

Севара Рўзметова,

O’zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалар

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    441
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+