Газ қуйиш шохобчалари фаолиятини тиклаш
31.01.2023, 18:18

Деярли ҳар йили куз-қиш мавсумида автотранспорт воситаларига газ қуйиш шохобчаларида узилишлар кузатилмоқда. Айниқса, шу мавсумда анамал совуқ муносабати билан аҳоли ва ижтимоий муассасаларни иситиш учун газ қуйиш шохобчаларидан газ узилди.
Энди “иссиқ кунларга етиб келдик”, “ҳаммаси жойига тушиб кетади” - деб турган пайтимизда, бирданига “газ заправка”ларининг оммавий сотувга қўйилишини кузатяпмиз. Бунинг сабабларини ўрганганимизда “газ заправка”лардаги текширувларнинг кўпайиб кетганлиги ва газ таъминотидаги нобақарорликларнинг юзага келиши билан боғлиқ бўлмоқда.
Юртимиздаги транспорт воситалари сони, улар фойдаланадиган ёқилғи турлари, кунлик таъминот, ресурсларнинг ҳудудларга адолатли тақсимланиши масалалари ёқилғи таъминотида ҳам олдимизда кўплаб вазифалар турганини кўрсатмоқда.
Газ таъминотидаги узилишларда “газ заправка”ларнинг айби борми ва айбдор бўлмаса улар нима учун текшириляпти, текширувларда белгиланган тартибларга риоя қилиняптими деган саволлар ҳам кун тартибига чиқяпти.
Таҳлилларга кўра, ёқилғиси метан газ бўлган транспорт воситалари бензинга ўтиши билан, транспорт хизматлари нархлари 2-3 баробарга ошиб кетди, бу маҳсулотлар нархига ҳам таъсир қилмоқда. Қатнаб ишлайдиган ходимларнинг йўлкира харажатлари ошиши натижасида бошқа харажатлари ҳажмини ҳам чекламоқда. Бу масала аҳоли фаровонлигига ўз таъсирини кўрсатмай қолмаяпти.
“Газ заправка”лар сотувга қўйилиши, фаолиятининг тўхташи ёки ўзгариши, фаолият кўрсатаётган газ қуйиш шохобчаларига юкламанинг ортишига, яна навбатларнинг кўпайишига сабаб бўлади.
Текширишлар йўналишлари газдан ноқонуний фойдаланишни олдини олишга қаратилганлигини ҳисобга олган ҳолда бу муаммони ҳал этишнинг муқобил ечимларини топишни тақазо қилмоқда.
Жумладан, газ қуйиш шохобчалари ҳисоблагичларини нейтрал ҳудудга ўрнатиш орқали шаффофликни таъминлаш, газ қуйиш жараёнларини рақамлаштириш орқали ҳисоб тизимини аниқлигини таъминлаш, ҳудудлардаги газ таъминоти идораларида коррупцияга қарши кураш чораларини кучайтиришга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ.
Энг асосийси, газ қуйиш шохобчалари фаолиятини текширишни қонун талаблари доирасида бўлишини ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилиши лозим.
Байтиёр Рухитдинов,
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия
қўмитаси бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Конституциявий ислоҳотлар партиямиз электорати манфаатларига хизмат қилади
24.03.2023, 12:06
-
Адолатли солиқлар
24.03.2023, 12:04
-
Бефарқ, беэътибор бўлмайлик
24.03.2023, 11:59
-
Ижтимоий ривожланишнинг кафолати
24.03.2023, 11:54
-
Халқимизни рози қилиш ишларида маҳалла тизимининг ўрни беқиёсдир
22.03.2023, 13:19
Фикрингизни қолдиринг