Ёш тадбиркорнинг мурожаати партия фаоли кўмагида ҳал этилди
01.02.2023, 18:52

O'zLiDePнинг дастурий мақсад-вазифаларидан бири – маҳаллий тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар ажратилишида кўмаклашишдан иборатдир.
Ромитанлик партия фаоллари бу борада ўз ваколатлари доирасида фаолият олиб бормоқдалар.
Ромитан туман “Зарафшон” МФЙда яшовчи ёш тадбиркор Толмас Хўжаевнинг чорвачиликни ривожлантириш мақсадида туман тижорат банкларидан имтиёзли кредит ажратилишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати эътиборсиз қолдирилгани йўқ.
Партия туман Кенгаши аппарати раҳбари Насриддин Воҳидов кўмагида Толмас Хўжаевнинг қилган мурожаати ижобий ҳал этилиб, унга Агробанкнинг туман бўлимидан 50 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди.
Бу ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида олиб борилаётган кенг кўламли ишларда O`zLiDeP фаолларининг ҳам салмоқли ҳиссаси қўшилаётганидан далолатдир.
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутатлик эшитуви: Гурланда инвестиция лойиҳаларнинг бажарилиши муҳокама этилди
26.12.2022, 18:17
-
Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида қилинган мурожаатлар назоратга олинди
31.10.2022, 12:17
-
Учқўрғонлик моҳир тадбиркор
23.09.2022, 16:14
-
Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди
20.09.2022, 16:06
-
Тадбиркорларнинг фаолияти ўрганилди
16.09.2022, 16:42
Фикрингизни қолдиринг