Депутатлар мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботини эшитди
01.02.2023, 18:54

Халқ депутатлари Зафаробод туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Зафаробод тумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Шароф Суярқуловнинг ҳисоботи эшитилди.
Мутасадди ўз ҳисоботида, туман ҳудудида 35 км газ қувурлари ҳаво босими остида зичликка синалиб, ҳаво босими ёрдамида тозаланганини таъкидлаб ўтди. “Нурафшон” ШФЙ ҳудудидаги 1 дона ГТШ мукаммал таъмирланди. 4.4 км ер ости газ қувурларининг ҳолати текширилди. Амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида 635 та хонадонда табиий газ таъминоти яхшиланди.
Туманда соҳа ходимлари томонидан “Турмушда газдан хавфсиз фойдаланиш” ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича кўргазмали эслатмалар ўрнатилиб, хонадонларга огоҳлантириш хатлари тарқатиб чиқилди.
Туманда табиий газ таъминотига уланмаган ҳудудларда яшовчи аҳоли хонадонларига ўз вақтида суюлтирилган газ етказиб бериш йўлга қўйилган. Суюлтирилган газдан фойдаланувчи ҳар бир хонадонда тушунтириш ишлари амалга оширилиб, уларга тарқатма материаллар бериб чиқилди.
Табиий газ ускунасидан газ сизиб чиқиши ҳолатлари, қарздорлик сабабли автоматик равишда ўчиб қолиши ва уни қайта улаб олиш бўйича мурожаатларни ҳал қилиш учун бўлимнинг “Ишонч телефони” кеча-ю кундуз ишлаб турибди.
Айни кунларда масъул мутахассис ходимлардан иборат гуруҳнинг туну-кунлик навбатчилиги йўлга қўйилган. Улар томонидан фуқаролардан келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Йиғилиш давомида мутасаддининг ҳисоботини қониқарли, деб топган депутатлар, соҳадаги мавжуд муамоларни бартараф этиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини билдириб ўтдилар.
Туманда аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш ҳолатини мунтазам депутатлик назоратига олиш, юзага келадиган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан чора тадбирлар белгилаб олинди.
Зайниддин ЭШҚУЛОВ,
O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
СТМ ва депутатлик гуруҳлари
билан ишлаш бўлими мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Қуйи бўғин вакиллари маҳаллий кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда аҳоли мурожаатларини ҳал қилаяпти
13.03.2023, 14:39
-
Депутат талабаларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлади
09.03.2023, 18:28
-
Депутат ташаббуси билан нотекис йўллар текисланмоқда
09.03.2023, 18:16
-
Хотин-қизларга депутатларнинг байрам совғалари улашилди
07.03.2023, 17:56
-
Депутатлар ва БПТ фаоллари қуёш панелларини ўрнатиш борасида тарғибот ишларини олиб боряпти
06.03.2023, 10:55
Фикрингизни қолдиринг