Ёшлар парламенти сайлови энг чекка ҳудуддаги ёшларни ҳам қамраб олмоқда
01.02.2023, 18:57

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига ўтказиладиган бўлажак сайловга тайёргарлик ишлари Қорақалпоғистон Республиксида ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда. Шу кунларда ёшлар парламентига ўтказиладиган бўлажак сайловларга тайёргарликнинг биринчи босқичи доирасидаги жараёнлар давом этмоқда.
Беруний ва Қораўзак туманларида танлов низомида белгиланган тартибда номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ишлари қизғин палласига кирган.
Ҳозирги кунда сайлов жараёнига оид номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш жараёнида туман ёшларининг партия билан хайрихохлиги, ҳар жабҳада фаол, ташаббускорлиги, қобилияти, қонунчилик соҳасидаги билим ва тажрибаси, ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлиги, эришган муваффақиятлари, кенг жамоатчилик орасида ўзгаларга ўрнак бўлиб келаётган шижоатли ёшларни саралаб олишга аҳамият қаратилмоқда.
Мақсад эса ёшларни парламент билан янада яқинлаштириш, уларнинг сиёсий жараёнлардаги фаоллигини янада оширишдан иборат. Мазкур сайлов жараёнлари Орол бўйи минтақасининг туманларида давом этмоқда.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти талаба ёшларга тушунтирилди
19.03.2023, 15:03
-
Ёшларга ғамхўрлик қилиш – давлат ва жамият мажбурияти!
19.03.2023, 14:55
-
Депутат талабаларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлади
09.03.2023, 18:28
-
Давлат дастури – ёшлар нигоҳида
09.03.2023, 18:21
-
Самарқанд давлат университети Ургут филиали талаба ёшлари партия ғояларига қизиқиш билдирди
28.02.2023, 18:50
Фикрингизни қолдиринг