Мономарказлар ишсиз ёшларга касб-ҳунар ўрганишда катта кўмакчи бўляпти

02.02.2023, 15:11

Мономарказлар ишсиз ёшларга касб-ҳунар ўрганишда катта кўмакчи бўляпти

Президентимиз раислигида ўтган камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришга қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида O'zLiDep Навоий вилоят Кенгаши вакиллари Навоий шаҳрида жойлашган “Ишга марҳамат” Мономаркази фаолияти билан танишди.

Мулоқотда ташкилотлар ўртасида ижтимоий шерикликни кучайтириш, марказ битирувчиларини бандлигини таъминлашда ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда марказ тингловчилари учун партиянинг фаол ишбилармон доираларини жилб этган ҳолда маҳорат дарслари, пресс-турлар ташкил этиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий билимларини ошириш каби масалалар муҳокама қилинди. Шуниндек, партия ходимлари томонидан марказда яратилган шароитлар жамоатчилик асосида ўрганилди.

Мазкур Мономарказ 2021 йил июль ойидан фаолиятини бошлаган бўлиб, Навоий Кон Металлургия Комбинати АЖ ҳамда вилоятдаги бошқа йирик саноат корхоналари учун мураккаб ускуна оператори, технолог, кончи, лаборант ва юқори техналогиялар соҳасидаги бошқа йўналишларга ўқитиш йўлга қўйилган. Ўтган 2022 йилда давомида жами 3,6 минг нафар тингловчилар 35 та йўналишда жумладан, сервис ва хизмат кўрсатиш, техник, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, рақамли технологияларни ўргатиш каби қатор соҳалар бўйича касб-ҳунарга ўқитилди. Натижада 2,5 минг нафар битирувчи ёшларнинг бандлиги таъминланди.

O'zLiDeP Навоий вилоят кенгаши

 бўлим мудири Ш. Шокирова

  • Кўрилди
    514
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+