Самарқандда таниқли тадбиркор Алишер Авазов билан бизнес тренинг ўтказилди
01.02.2023, 19:05

Самарқанд вилояти Ёшлар марказида O’zLiDeP депутатлари, вилоятдаги фаол тадбиркорлар, энди тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган партия “Ёшлар қаноти” аъзолари иштирокида таниқли тадбиркор, Alibazar.uz, Europool.uz сайтлари ва АҚШдаги бир неча бизнес-компания асосчиси, бизнес-тренер Алишер Авазов билан “Бизнесда бошқарув психологияси” мавзусида давра суҳбади ташкил этилди.
Ўзбекистондаги сифатли қурилиш молларини савдосида биринчи онлайн бозор – Alibazar Ўзбекистон қурилиш бозорини йўлга қўйган тадбиркор Алишер Авазов 12 ёшидан буён тадбиркорлик билан шуғулланаиши ва тадбиркорлик йўналишларидаги бизнесларини инқирози ҳақида айтиб ўтди. Аммо бу йўлидан қайтмай бизнесни давом эттиргани ҳозирги кунда эса энг яхши тадбиркорлардан бири эканини айтиб энди тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшлар, ҳавасмандларга кучли мотивация берди.
Шунингдек тадбиркорликни йўлга қўйишда маблағдан самарали фойдаланиш, маркетинг, бозор танлашда нималарга эътибор қаратиш, ҳар қандай шароитда ҳам мақсад сари дадил интилиш зарурлигини алоҳида қайд этди ва асосийси ҳар бир тадбиркор бўламан деган инсон ўз ишини яхши кўриши лозимлигини айтиб ўтди.
Суҳбат давомида иштирокчиларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар қайтарди.
Шавкат Гафуров,
O’zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши
бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Янги қомус ўқитувчи шарафини оширади
30.03.2023, 16:42
-
O‘zLiDePнинг навбатдаги эвент-тадбири Хоразмда бўлиб ўтди
30.03.2023, 14:07
-
Келажагинг учун овоз бер!
30.03.2023, 12:33
-
Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли бўлади
30.03.2023, 12:28
-
Фаровонлик, эркинлик, масъулият
30.03.2023, 12:24
Фикрингизни қолдиринг