Ёшлар парламенти: бўлажак сайловларга энг муносиб номзодлар сараланмоқда
02.02.2023, 11:59

Ўзбекистон – ёшлар мамлакати. Республикамиз аҳолисининг 60 фоиздан кўпроғини айнан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади. Бугун учинчи Уйғониш даврининг тамал тошлари қўйилаётган Янги Ўзбекистонда ёшларимизнинг ўз иқтидорларини намоён қилиб, барча соҳаларда фаоллик кўрсатишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Айни кунларда O’zLiDeP Жиззах вилояти Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими томонидан “Ёшлар парламенти”га бўлиб ўтадиган сайловларга номзодларни саралаш босқичи бўлиб ўтмоқда.
“Ёшлар парламенти” сайловларида иштирок этишни истаган ёшларнинг ҳужжатлари партия масъуллари ҳамда тегишли жамоат ташкилотлари фаолларидан иборат Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилмоқда. Шунингдек, ёшларга ушбу сайловга оид Низом, сайловнинг ўтказилиш тартиби, тадбирнинг саралаш босқичлари тўғрисида батафсил тушунтиришлар бериб ўтилмоқда.
Сирожиддин АХМАТОВ
O’zLiDeP Жиззах вилояти Кенгаши
Ёшлар ва бизнес тузилмалар
билан ишлаш бўлими мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти талаба ёшларга тушунтирилди
19.03.2023, 15:03
-
Ёшларга ғамхўрлик қилиш – давлат ва жамият мажбурияти!
19.03.2023, 14:55
-
Депутат талабаларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлади
09.03.2023, 18:28
-
Давлат дастури – ёшлар нигоҳида
09.03.2023, 18:21
-
Самарқанд давлат университети Ургут филиали талаба ёшлари партия ғояларига қизиқиш билдирди
28.02.2023, 18:50
Фикрингизни қолдиринг