Аёл ардоқланган жамиятда оила мустаҳкам бўлади

03.02.2023, 16:22

Аёл ардоқланган жамиятда оила мустаҳкам бўлади

O‘zLiDeP аёлларнинг жамият ва давлат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, уларни турли тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни ўз олдидаги устувор вазифалардан бири сифатида кўради. Партия бу борадаги ишларда “Аёллар қаноти”нинг фаол  хотин-қизларига таянади.

O‘zLiDeP Бухоро шахар Кенгаши раисининг аёллар масалалари буйича ўринбосари, Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги республика "Тадбиркор аёллар клуби” ҳамда "Замин мадад тайёрлов савдо" МЧЖ раҳбари Мамлакат Содикова ташаббуси билан Бухоро вилояти божхона бошқармасида “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг  ташкил этилди.

Унда  иштирок этган Бухоро муҳандислик технология институти профессор ўқитувчилари, вилоят ИИБ нинг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ходималари ҳамда вилоят божхона бошқармасининг шаҳодатланган ва ёрдамчи хизмат кўрсатиш гуруҳи ходималари  мавзу юзасидан ўзаро  фикр алмашдилар.  

Тадбирда таъкидланганидек, бугун мамлакатимизда оилалар тинчлигини таъминлаш, жамиятда аёлларнинг ўрнини мустаҳкамлаш борасида кўплаб амалий ишлар олиб борилмоқда. Таъбиийки, бу жараён ўз-ўзидан аёлларнинг дунёқарашини юксалтириб, жамиятда уларнинг зиёли қатламини тобора кенгайтиришни талаб этади. Вилоят божхона бошқармасида бўлиб ўтган тренингда ҳам айнан шу жиҳатлар эътиборга олинди.

Шунингдек, тадбирда юртимизда гендер тенглик масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб улгургани, соҳага оид 30га яқин қонунчилик ҳужжати қабул қилинганлиги таъкидланди. Жумладан, 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси ишлаб чиқилганлигига аҳамият қаратилиб, тадбир иштирокчиларнинг  бу борадаги фикрлари чуқур таҳлил этилди.

Тадбир якунида хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида партия “Аёллар қаноти” гуруҳи билан ҳамкорликда олиб бориладиган вазифалар белгиланиб, бу йўналишдаги тарғибот ишларини янада жонлантиришга келишиб олинди.

  • Кўрилди
    479
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+