Берунийлик 4 нафар “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларга асбоб-ускуналар олиб берилди

03.02.2023, 16:28

Берунийлик 4 нафар “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларга асбоб-ускуналар олиб берилди

“Бир депутат юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга моддий-маънавий ёрдам кўрсатиш, уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топиш мақсадида амалий ишга қўл урилди.

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида лойиҳа доирасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бу борада ҳудудлардан сайланган депутатлар томонидан кўплаб амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик  гуруҳи аъзоси Хамида Маткаримова ҳам “Бир депутат – юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида эҳтиёжманд оилаларга кўмак кўрсатиб келяпти.

Жумладан, партия фаоли «Дўстлик» ОФЙдаги «Аёллар дафтари» рўйхатида турган  ишсиз аёлларга субсидия асосида асбоб-ускуналар олиб беришда ва бандлигини таъминлашда ташаббус кўрсатди. Мазур маҳалла фуқаролари Е.Давлетбаева ва М.Жумаковаларга тикув машинаси, С.Базарбаевага паррандачилик билан шуғулланиши учун инкубатор берилди. Яна бир аёл З.Курбанбаевага пишириқ пишириши  учун печка берилди. Ҳозирги кунда бу маҳалла қизлари ўз-ўзини банд қилиб, фаолиятларини олиб бормоқда.  

 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    659
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+