Энг фаол ёшлар саралаб олиняпти

03.02.2023, 16:30

Энг фаол ёшлар саралаб олиняпти

Айни  кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига ўтказиладиган бўлажак сайловга тайёргарлик ишлари барча ҳудудларда бўлгани каби Наманган вилоятининг  барча туман ва шаҳаларида номзодларни саралаш босқичи давом этяпти.

Наманган шаҳар ва Давлатобод туманларида танлов низомида белгиланган тартибда номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ишлари қизғин палласига кирган.

Ҳозирги кунда сайлов жараёнига оид номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш жараёнида шаҳар ва туман ёшларининг партия билан хайрихоҳлиги, ҳар жабҳада фаол, ташаббускорлиги, қобилияти, қонунчилик соҳасидаги билим  ва тажрибаси,  ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлиги, эришган муваффақиятлари, кенг жамоатчилик орасида ўзгаларга ўрнак бўлиб келаётган шижоатли ёшларни саралаб олишга аҳамият қаратилмоқда.

“Ёшлар парламенти” сайловларида иштирок этишни истаган ёшларнинг ҳужжатлари партия масъуллари ҳамда тегишли жамоат ташкилотлари фаолларидан иборат Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилмоқда. Шунингдек, ёшларга ушбу сайловга оид Низом, сайловнинг ўтказилиш тартиби, тадбирнинг саралаш босқичлари тўғрисида батафсил тушунтиришлар бериб ўтилмоқда.

  • Кўрилди
    582
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+