Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш – бугуннинг долзарб вазифаси

06.02.2023, 17:12

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш – бугуннинг долзарб вазифаси

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши “Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими” ва Шаҳрисабз шаҳар кенгашлари ҳамкорлигида “Зингирон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

Маҳалла раиси Насиба Аҳадова, депутат Роҳила Эшалиева ва бошқалар сўзга чиқиб, “Хотин – қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари, бу борада Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари мазмун-моҳияти, хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида партия Дастури ва Сайловолди платформасида эътироф этилган устувор вазифалар ҳақида айтиб ўтишди.      

- Бугунги кунда маҳаллада 4305 нафар аҳоли, 1030 оила истиқомат қилади, - дейди МФЙ раиси Насиба Аҳадова. - “Аёллар қаноти” фаоллари кўмагида ажрим ёқасида келган 28 та оила яраштирилиб, 41 нафар болаларнинг ота-онаси билан яшаши таъминланди. Муқаддам жиноят қилиб судланган Наима Баратова оиласи бағрига қайтгач, кредит олишда кўмаклашилди. Айни пайтда хонадонида чорвачилик билан шуғулланмоқда.   Тадбирда иштирок этган намунали оила соҳибалари ўз ҳаётлари ҳақида сўзлаб беришди. Профилактика инспектори рўйхатида турувчи жиноятга мойил хотин-қизлар ҳам таклиф этилиб, турмуш шароитларини яхшилаш, бандлигини таъминлаш борасида амалий ёрдамлар кўрсатилди. 

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    381
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+