Оилаларда маънавий-аҳлоқий муҳитни таъминлашда тарғибот-ташвиқот ишлари муҳимдир

07.02.2023, 16:43

Оилаларда маънавий-аҳлоқий муҳитни таъминлашда тарғибот-ташвиқот ишлари муҳимдир

O’zLiDeP Беруний туман Кенгаши туман Оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш” мавзусида очиқ мулоқот ўтказди.

Унда  фаол депутат аёллар, ОФЙ ва МФЙлардаги  хотин- қизлар фаоллари, умумтаълим мактаблари хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раҳбарлари, “Оқила аёллар” ҳаракати қатнашчилари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С. Козиева Президент Мурожаатномасида ижтимиой соҳани ривожлантириш борасида белгилаб берилган вазифаларга тўхталиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори С.Бекбагамбетова ўтган йил давомида хотин-қизлар томонидан содир қилинган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар хусусида батафсил тўхталиб, аёллар ва ёшлар орасида ўз жонига қасд қилиш, жиноятчилик ва бошқа салбий кўрсаткичлар ошган ҳудудларда маънавий-маърифий тарғибот ишларини кучайтириш, руҳий кўмак бериш, оилаларда маънавий-аҳлоқий муҳитни таъминлаш каби вазифаларни амалга оширишда ҳамкорликда ишлаш зарурлиги тўғрисида гапириб ўтди.

Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, соҳа вакилларидан  батафсил  жавоб олдилар.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    503
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+