Навоийлик ёш ихтирочи электромобиллар учун қувватлаш станцияларини ташкил этиш бўйича инновацион лойиҳа яратди

07.02.2023, 16:45

Навоийлик ёш ихтирочи электромобиллар учун қувватлаш станцияларини ташкил этиш бўйича инновацион лойиҳа яратди

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши ва “Навоий Ёшлар Технопарки” МЧЖ ҳамкорлигида Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида “Ёш ихтирочилар иқтисодиёт таянчи” мавзусида олийгоҳнинг фаол талабалири иштирокида лойиҳалар кўргазмаси ташкил этилди.

Тадбир O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши аппарат раҳбари Муҳаммаджон Эшниёзов сўзга чиқиб, бугунги кунда ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, сиёсий-ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш масаласига катта эътибор қаратилганлигини ва ўқув жараёнларида талабалар мустақил таълим олиш, тизимли таҳлил қилиш, ижодий фикрлаш ва амалий жумладантадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, талаба ёшлар томонидан турли йўналишлардаги ихтиролар кўргазмаси билан танишилди. Тадбир қатнашчилари орасида таълим даргоҳининг 3-босқич талабаси Улуғбек Абдуллаев томонидан илгари сурилган электромобилларни қувватлаш станцияларини ташкил этиш билан боғлиқ инновацион лойиҳаси барчада катта қизиқиш уйғотди.

- Бугунги кунда 10 дан зиёд ходим 60 дан ортиқ ёшларга 3D моделлаштириш, робототехника, мехатроника каби қатор йўналишлар бўйича таълим бериб келамиз, - дейди “Навоий Ёшлар Технопарки” МЧЖ раҳбари А.Абдиганиев. Шунингдек корхонамизга Хитой давлатидан янги технология олиб келиниб ўзимизда ишлаб чиқариш тармоғи йўлга қўйилмоқда. Бу эса ўз навбатида бир қанча ёшларнинг иш билан таъминлашига имкон яратади. Биз ёш ихтирочиларни ҳамкорликда ишлашга таклиф қиляпмиз.

Шунингдек, Кармана тумани “Мир Саид Бахром” маҳалласида партиянинг фаол ёшлари иштирокида "Аёллар инновацион ривожланиш тарафдори" лойиҳаси доирасида ҳам давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда ёшлар, айниқса қизлар ўртасида илм-фанни ривожлантириш, инновацион ташаббусларни оммалаштириш, ихтирочи ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида партия томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритилди.

 “Аёллар қаноти” раҳбари Ш.Шокирова лойиҳа ҳақида, унинг мақсад ва вазифалари тўғрисида маълумот бериб, ёш қизларни инновация соҳасида ғояларини шакллантиришда ташаббус кўрсатишга чақирди ва париянинг ушбу лойиҳаси айнан шу мақсадларга хизмат қилиши айтилди. Тадбир давомида талаба ёшлар ўзлари қизиқтирган саволларга масъуллардан атрофлича жавоб олдилар. Тадбир талаба ёшлар ўртасида катта қизиқиш ўйғотди.

O'zLiDeP Навоий вилоят кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    524
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+