O'zLiDeP “Аёллар қаноти” Мономарказлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўймоқда

07.02.2023, 16:48

O'zLiDeP “Аёллар қаноти” Мономарказлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўймоқда

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, вилоят "Оқила аёллар" ҳаракати ҳамкорлигида "Ишга марҳамат" Мономарказида очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Маҳаллаларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари ва маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар, "Аёллар дафтари"да турувчи хотин-қизлар иштирок этган тадбирда Мрожаатномада хотин-қизлар йўналишидаги устуворликлар, уларнинг касб - ҳунар ўрганишлари ва бандлигини таъмилаш масалларига эътибор қаратилди.

Тадбирда сўз олган O’zLiDeP  Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг аёллар билан ишлаш бўйича ўринбосари, вилоят "Оқила аёллар" ҳаракати раҳбари  Жамила Сайфуддинова Мурожаатномада белгиланган устувор йўналишлар, Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, уларнинг касб ва иш билан бандлигини таъмилаш, таълим олишларида амалий ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда навбатдаги истиқболдаги вазифалар хусусида тўхталиб ўтди.

Бугунги кунда мазкур “Ишга марҳамат” мономарказида 24 турдаги касб-ҳунар бўйича 1650 нафар ишсизлар, ўқувчилар 2-3-4 ойлик курсларда ўқитилиб, касб - ҳунарга йўналтирилмоқда. 2022 йилда 2235 нафар ишсизлар касб – ҳунарга ўқитилиб, тингловчиларнинг 80 фоизи иш билан таъминланган. Шунингдек, мазкур марказда, хорижий тиллар ҳам ўргатилади.

Ушбу марказнинг аксарият касб-ҳунар ўрганувчилари маҳаллардаги “темир дафтар”, "аёллар дафтари"да рўйхатига олинган ижтимоий-ҳимояга муҳтож фуқаролардир.

Тадбир якунида мазкур Мономарказ билан ҳамкорлик масалалари келишиб олинди.

Марҳабо Чулиева,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    427
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+