Ёшлар парламенти сайлови: Сирдарё вилоятидан 100 нафарга яқин ёшлар қизиқиш билдирди

07.02.2023, 16:50

Ёшлар парламенти сайлови: Сирдарё вилоятидан 100 нафарга яқин ёшлар қизиқиш билдирди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти сайловининг биринчи саралаш босқичи якунланди.

Мазкур саралаш босқичи Сирдарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида ташкил қилинди. Сайлов жараёнига 100 нафардан зиёд ёшлар қизиқиш билдирган. Туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари, депутатлари ва партия фаолларидан ташкил топган ҳакамлар хайъати томонидан танлов низомида белгиланган тартибда номзодларнинг ҳужжатлари кўриб чиқилиб муносиблари вилоят босқичига тавсия этилди.

Ёшлар парламентига номзодлар асосан партияга хайрихоҳлиги, ҳар жабҳада фаоллиги, ташаббускорлиги, қобилияти, қонунчилик соҳасидаги билими ва тажрибаси, ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлиги, эришган муваффақиятлари, кенг жамоатчилик орасида ўзгаларга ўрнак бўлиб келаётган шижоатли ёшлар ичидан саралаб олинди.

Элёр Жўраев

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    403
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+