Депутат маҳалладаги муаммоларни ўрганди

09.02.2023, 15:14

Депутат маҳалладаги муаммоларни ўрганди

“Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик  гуруҳи аъзоси  Рахима Юлдашева ўзи сайланган ҳудуд “Шаббоз” МФЙ аҳолиси билан мулоқот қилди. 

Мазкур маҳаллада бугунги кунда 3 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилиб келаётган бўлса, ярмидан кўпини хотин-қизлар ташкил этади. Маҳаллада истиқомат қиладиган кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор, ёшлар, аёллар, темир дафтарларида турган ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, кўп болали оилалар, доимий даромадга эга бўлмаган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг ҳолидан хабар олиш, уларнинг мурожаатларини тинглаш мақсадида туман Кенгаши депутатлари,  ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари,  маҳалла хотин-қизлар фаоллари тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда  иш олиб борилмоқда. 

Бугун ҳам депутат Р.Юлдашева билан биргаликда маҳалладаги фуқароларнинг муаммоларига қулоқ тутилди.

Фуқаролар томонидан йўлларни таъмирлаш, трансформаторда ток кучланиши пастлиги, “Кат” кўчасидаги пиёдалар  йўлакчасига светафор ўрнатиш, ижарада яшаётган фуқароларнинг уй-жойга муҳтожлиги, касаллиги сабаб ногиронлик нафақасига чиқолмай юрганлиги каби масалаларда мурожаатлар қилинди.

Аҳолининг газ, электр масаласи борасидаги муаммолари туман масъул раҳбарлари билан юзланиб муаммо ҳал қилинди. Қолган мурожаатлар  юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови жўнатилиб, назоратга олинди.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    385
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+