Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 600 нафарга яқин хотин-қизлар ва ёшлар бандлиги таъминланди

09.02.2023, 15:16

Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 600 нафарга яқин хотин-қизлар ва ёшлар бандлиги таъминланди

Аёлларнинг жамиятдаги ижтимоий сиёсий ролини ошириш ва бандлигини таъминлаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг Мурожаатномасида назарда тутилган хотин-қизлар йўналишидаги устуворликлар, уларнинг касб-ҳунар ўрганишлари ва бандлигини таъминлаш масалаларига эътибор қаратилмоқда.

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ва партия фаоллари, Наманган вилоят ҳокимлиги, Ички ишлар, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари, Наманган вилоят прокуратураси ҳамкорлигида Наманган шаҳридаги "Ишга  марҳамат" мономарказида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Унда вилоятнинг барча туманларидан ишсиз хотин-қизлар ва ёшлар келиб иштирок этишди.

Президентимиз шу йил 3 февраль куни Наманган вилоятига ташрифлари жараёнида вилоятда йил давомида 500 мингга яқин иш ўринлари яратиш ва бунда тадбиркорлик субъектлари имкониятларидан самарали фойдаланиш юзасидан вазифалар белгилаб берган эди.

Шундан келиб чиқиб бугунги ярмаркада 130дан ортиқ корхона ва ташкилотлар 3000дан ортиқ бўш иш ўринлари билан қатнашишди.

Тадбир якунида 600 нафарга яқин хотин-қизлар ва ёшлар бандлиги таъминланиб, малакали ва ҳунарли бўлиш истагида бўлган 120 нафар ёшларга эса марказдаги ўқув курсларига аъзо бўлиш истагида эканлигини билдиришди.

  • Кўрилди
    611
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+