Ёшлар парламентига муносиблар сараланмоқда

09.02.2023, 15:19

Ёшлар парламентига муносиблар сараланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига ўтказиладиган бўлажак сайловга тайёргарлик ишлари барча ҳудудларда бўлгани каби Сурхондарё вилоятининг  барча туман ва шаҳаларида номзодларни саралаш босқичи бўлиб ўтди. Ҳозирда партиянинг вилоят Кенгашида танлов низомида белгиланган тартибда номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ишлари қизғин паллага кирди.

Номзодларни саралаш жараёнида асосан, ёшларнинг партия билан хайрихоҳлиги, ҳар жабҳада фаол, ташаббускорлиги, қобилияти, қонунчилик соҳасидаги билим  ва тажрибаси,  ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлиги, эришган муваффақиятларига эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, кенг жамоатчилик орасида ўзгаларга ўрнак бўлиб келаётган шижоатли ёшларни саралаб олинмоқда.

- Хусусан, Жарқўрғон туманидан 50 нафарга яқин ёш ушбу сайловда қатнашиш учун ҳужжат топширди. Албатта, туман кенгаши қошида ташкил этилган ишчи гуруҳ ҳар бир номзодни мавжуд талаблар доирасида кўриб чиқиб, муносиблар танлаб олинди. Ҳозирда сараланганлар вилоят босқичига йўналтирилди, - дейди O'zLiDeP Жарқўрғон тумани Кенгаши депутати Ботир Кенжаев.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    417
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+