Навоий ғазаллари, рубоийларидан намуналар ўқилди

09.02.2023, 18:01

Навоий ғазаллари, рубоийларидан намуналар ўқилди

Алишер Навоий бобомиз таваллудининг 582 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар юртимизнинг барча таълим муассасаларида, корхона ва  ташкилотларда давом этмоқда.

Беруний ва Тўрткўл туманларида “Навоий ёди-ла яшаймиз мудом!” деб номланган маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилинди. 

- Улуғ мутафаккир олим, сўз мулкининг султони Алишер Навоийнинг бой маънавий мероси асрлар оша бутун башариятни ҳайратга солиб, инсонлар қалбига, онгу шуурига эзгулик, инсонпарварлик, саҳоват, меҳр-мурувват зиёсини таратиб келмоқда, - O’zLiDeP Беруний туман Кенгаши аппарат раҳбари, депутат Р.Юлдашева. - Улуғ бобокалонимизга эҳтиром кўрсатиш, унинг асарларини ўрганиш, таълим-тарбияга доир ҳар бир фикрларини ҳаётимизга жорий этиб, ёшларга ҳам ушбу мақсадларни сингдириш  муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мактаб ёшлари томонидан Навоий ғазаллари, рубоийларидан намуналар ўқилди.  Ҳар бир чиқишда Навоий даҳосига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди. Тадбир давомида энг фаол бўлган умумтаьлим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича тарғиботчиларига ташаккурнома ва эсдалик сjвғfлари топширилди. 

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    548
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+