“O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси!” клубига 20 нафар қоракўллик ишбилармон хотин-қизлар аъзо бўлишди

10.02.2023, 16:05

“O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси!” клубига 20 нафар қоракўллик ишбилармон хотин-қизлар аъзо бўлишди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самарасини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида  “O‘zLiDeP аёллари – Янги Ўзбекистон бунёдкори!” лойиҳаси доирасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,  вилоятдаги ҳар битта маҳалла ҳузурида “O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси!” клубларини ташкил қилиш, ҳудудлардаги фаол тадбиркор, фермер, ишбилармон хотин-қизларни партия сафига жалб этишга асосий эътибор қаратилаяпти.

Қоракўл туманидаги “Шакарбек” МФЙ ҳузурида ташкил этилган “O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси!” клуби аъзолари иштирокида ўтказилган давра суҳбатида партия вилоят Кенгаши “Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш” бўлими мудири Робия Салихова сўзга чиқиб, ушбу клуб фаолиятининг асосий мақсад ва вазифалари, унинг ҳудуд хотин-қизлари ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасидаги ўрни ва бошқа жиҳатлари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди.

Тадбир сўнгида партия аъзоси бўлиш истагини билдирган ҳудуддаги 20 дан ортиқ турли соҳа вакилларига  O‘zLiDeP гувоҳномалари топширилди.

  • Кўрилди
    456
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+