Депутат маҳаллада сайёр қабул ташкил қилди

10.02.2023, 16:06

Депутат маҳаллада сайёр қабул ташкил қилди

Когон шаҳридаги “Бухоройи Шариф” МФЙда маҳаллий Кенгаш  депутати Нодир Амонов томонидан ташкил этилган  сайёр қабул давомида бу ерда ҳозир бўлган коммунал соҳаси, маҳаллий ҳокимлик тизими масъуллари, алоқадор корхона ва ташкилотларнинг мутасаддилари томонидан аҳолининг бир қатор мурожаатлари кўриб чиқилди. 

Сайёр қабул аввалида маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, аёллар фаоли ҳамда профилактика инспекторининг ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ахборотлари тингланди. Келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар бўйича аҳоли вакилларига тегишли маълумотлар берилди.

Халқ вакилига аҳоли томонидан ҳудудни ободонлаштириш, кўча ва майдонларни тартибга келтириш, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, камхарж оилалардаги беморларга зарур дори-дармонларни етказиш, энди иш бошламоқчи бўлган тадбиркорларга субсидия асосида тикув машиналари ажратиш, ҳудудда пиёдалар йўлакчаси барпо этиш, талабга эҳтиёж бўлган жойларда сув қувурлари ўтказиш ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан мурожаатлар қилинди.

Сайёр қабул давомида мурожаатларнинг айримлари ўз жойида ҳал этилган бўлса, ижроси муддат талаб этадиганлари бўйича эса тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилиб, ижроси назоратга олинадиган бўлди.

Бундан ташқари сайёр қабул давомида депутат Н.Амонов томонидан фуқароларнинг "Ташаббусли буджет"га таклиф билдиришда фаол иштирок этишлари зарурлиги ҳамда муқобил энергиядан фойдаланишни йўлга қўйиш масалалари бўйича ҳам тегишли тарғибот-тушунтириш ишлари амалга оширилди.

  • Кўрилди
    427
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+