Ёшларга интернетдан тўғри, оқилона фойдаланиш борасида кўрсатмалар берилди

10.02.2023, 16:18

Ёшларга интернетдан тўғри, оқилона фойдаланиш борасида кўрсатмалар берилди

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими ҳамда O'zLiDeP Мирзо Улуғбек туман Кенгаши билан ҳамкорликда “Хавфсиз интернет” лойиҳаси доирасида “Интернет хавфсизлиги ва ёшларни бузғунчи  ғоялардан ҳимоя қилиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Мазкур тадбир Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талаба ёшлари иштирокида ташкил қилинди.

Сўзга чиққанлар томонидан ҳозирги кунда ёшларни бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилиш, уларга интернетдан тўғри, оқилона фойдаланиш кераклиги ҳақида батафсил тушунчалар берилди. Таъкидланганидек, интернет маданиятини шакллантириш ёшларни мустақил фикрлашга ўргатиш билан бирга кечадиган жараён саналади. Мамлакатимизда интернетдан фойдаланиш борасида кенг имкониятлар яратилган. Бироқ айрим ёшлар интернет ахборотларидан тўғри ва ўринли фойдаланиш малакасига эга эмас. Шуни назарда тутсак, ёшларда ахборот олиш, таҳлил этиш кўникмасини мустаҳкамлаш, хавфсиз интернет муҳитини шакллантириш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш зарурлигини англаймиз.

Тадбир давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бирга, уларга ушбу мавзуда таклиф ва тавсиялар ҳам берилди. Аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, интернетдаги излаш тизимларида ишлаш кўникмаларини ошириш, хавф-хатарни идрок эта олиш қобилиятини шакллантириш, бу борада таълим муассасалари, мутахассислар, жамоат ташкилотлари ва ота-оналарнинг ҳамжиҳатлиги, ёш авлод онг-шуурида турли маънавий таҳдидлар, ахборот хуружларига қарши иммунитетни кучайтириш омиллари ҳақида фикр алмашилди.

  • Кўрилди
    358
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+