Андижоннинг энг муносиб ёш парламентчилари саралаб олинди

13.02.2023, 12:51

Андижоннинг энг муносиб ёш парламентчилари саралаб олинди

Юртимизда ёшларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий фаоллиги ҳамда ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузурида “Ёшлар парлементи” ташкил этилган.

Мамлакат ёшларини қонун ижодкорлиги жараёнидаги иштирокини янада кенгайтириш ҳамда уларни жамиятдаги сиёсий фаол қатламга айлантираётган  “Ёшлар парламенти”га энг муносиб номзодларни саралаб олиш жараёнлари Андижонда ҳам юқори савияда ташкил этилди.

Сайловларнинг дастлабки босқичида партия маҳаллий Кенгашларидаги ҳакамлар ҳайъатлари унда қатнашиш истагини билдирган 327 нафар иштирокчидан 30 нафарининг ҳужжатлари вилоят босқичида кўриб чиқиш учун саралаб олинди.

Сайловнинг икки кун мобайнида ўтказилган вилоят босқичи жуда қизғин кечди. Сайловнинг вилоят босқичида иштирок этаётган 30 нафар “Ёш парламентчи” бўлиш истагидаги номзодлар орасидан муносибларини саралаб олиш ҳакамлар ҳайъатига осон бўлмади. Негаки, сайловда иштирок этиш учун ўз номзодини кўрсатган ҳар бир қатнашчи ўзининг жамият ва давлат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллиги, ҳуқуқий ва сиёсий билими, мустаҳкам сиёсий позициясига эгалиги, жамият ижтимоий ҳаётидаги воқеликларга бефарқ эмаслиги, тенгдошларига ибрат намунасини кўрсатаётганлиги, партия дастурий ғоя ва мақсадларини ўз тенгдошлари орасида фаол тарғиб қилаётгани, ОАВдаги чиқишлари, илмий изланишларининг самарадорлиги билан ғолибликка муносиб эди.

O’zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати Хуршидахон Халилова бошчилигидаги одил ҳакамлар хайъати вилоятдаги “16-Пахтаобод”, “9-Андижон шаҳар”, “22-Шахрихон”, “14-Мархамат”, “10-Олтинкўл”, “20-Чинобод” сайлов округларидан номзоди кўрсатилган иштирокчилар орасидан 12 нафарини республика босқичида қатнашишга муносиб деб топишди.

  • Кўрилди
    329
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+