Нукус шаҳар "Ишга марҳамат" мономарказида очиқ эшиклар куни ташкил қилинди

13.02.2023, 15:55

Нукус шаҳар

Нукус шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида очиқ эшиклар куни ташкил қилинди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O'zLiDeP фракцияси раҳбари Ш.Ўтемисов, тегишли корхона ва ташкилотлардан вакиллар, тадбиркорлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Даставал иштирокчилар марказ томонидан ўтган 2022 йил "Инсон қадирини улуғлаш ва фаол маҳалла" йилида амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар бўйича муҳокама қилинди. Жумладан, мономарказда  ўтган йилда 3122 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилган бўлса, улар асосан  хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси, техник соҳалар, хорижий тиллар ва рақамли  технологиялар  каби турли хил соҳалар кесимида ўқитилган. Бундан ташқари марказда  имконияти чекланган фуқаролар, аёллар, ёшлар ва темир дафтарида рўйхатда турган фуқаролар ҳам ўзлари севган касб турлари бўйича ўқитилганлигини таъкидлаб ўтди.

Шудан сўнг марказда тингловчилар учун ўргатилаётган касб-ҳунар турлари, муддатлари, натижалар, кўргазма қуроллари билан ҳам яқиндан танишилди.

Танишиш жараёнида иштирокчилар томонидан Мономарказда бундан бошқа касб-ҳунар турларини кўпайтириш, ушбу марказларни ҳар бир туманда ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди. 

Эътиборли томони ногиронлиги бўлган шахсларнинг шу ернинг ўзида Сурдотаржимон томонидан ўқитилаётганлиги, уларнинг имконияти чекланганлиги, ногиронлигига қарамасдан қизиқиш билан даромад топишга интилаётганлигини кўриш мумкин. 

Биргина мисол маникюр билан шуғулланиш мақсадида келган қизларимиз битта фуқарога хизмат кўрсатса камида 200 минг сўм, бир кунда эса 800 минг сўм даромад топаётган бўлса, йигитлар кондиционер, замонавий котёль, иситиш ускуналарини таъмирлашнинг 30 фоизини теорияда ўрганса, 70 фоизини амалиётта ўтамоқда. "Бир йигитга қирқ ҳунар ҳам оз" деган нақлнинг бежизга айтилмаганлигини англаш қийин эмас. 

Бундан ташқари марказ қошида иссиқхона ҳам фаолият юритмоқда.   Иссиқхонада бир вақтнинг ўзида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан бирга Калифорния қурти парвариш қилиниб, биогомус ишлаб чиқарилмоқда. Бу Калифорния қуртидан 1 квадрат метрга 200 минг сўмга, унинг озуқаси бўлган гўнгни  500 минг сўмга сотиб олиб, 3 ойдан сўнг 7-7,5 млн. сўм даромад топиш мумкин.

Бу эса ўз навбатида ҳар бир киши тадбиркорлик билан шуғулланиш орқали даромадга эга бўлиш имкониятига эга эканлигини англаш қийин эмас. 

Тадбир давомида иштирокчилар марказда тингловчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишар экан, ўзларига катта таъсуротлар олиб, марказ фаолиятида касб турларини кўпайтириш борасида ўзларининг таклиф ва тавсияларини ҳам билдиришди. 

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    434
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+