Зиёли аёллар ўзаро ҳамкорлик ўрнатадиган бўлди

13.02.2023, 15:58

Зиёли аёллар ўзаро ҳамкорлик ўрнатадиган бўлди

O’zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши, ЎзННТМа Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси илм-фан соҳасида хотин-қизларнинг ўрнига доир салбий қарашларга қарши фаол курашиб, аёллар ва қизларнинг илм-фан билан тўлақонли фойдаланишлари учун тенг имкониятлар яратилиши, шунингдек хотин-қизларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш мақсадида қатор тадбирларни биргаликда амалга ошириб келмоқда.

Нурафшон шаҳридаги Давлат хизматлари маркази катта мажлислар залида ўтказилган давра суҳбати ҳам айни шу мақсадда ташкил этилди.

Олима аёлларни қўллаб-қувватлаш, мамлакатда хотин-қизлар таълимига алоҳида эътибор берилишини янада кучайтириш мақсадида вилоятдаги ННТларнинг ўзаро ҳамкорлигини кенгайтиришни кўзлаган тадбирда сўз олган ЎзННТМА Тошкент вилоят ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Иброҳим Холматов давлат ва жамият ривожида зиёли опа-сингилларимизнинг улуши беқиёс ўрин тутиши хусусидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши “Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш” бўлими Диёра Болтаева 2023 йилда биринчи навбатда, эътибор Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълим, илм-фан ва инновацияларни қўллаб-қувватлашга қаратилишини белгилаб берилгани хусусида тўхталди.

Партия ҳам Мурожаатномада юртбошимиз томонидан илгари сурилган халқ фаровонлиги ҳамда мамлакат тараққиётида муҳим аҳамият касб этувчи қатор ташаббуслар, белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида хотин-қизларнинг таълим олишларига катта эътибор қаратаётгани, илм-фан соҳасида изланишлар олиб бораётган опа-сингилларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан амалий чора-тадбирларни амалга ошириб келаётгани ҳақида атрофлича маълумотлар берди.

 Давлат раҳбарининг ташаббуси билан мазкур ўқув йилидан бошлаб хотин-қизлар таълимига алоҳида эътибор қаратилганини алоҳида эътироф этди.

Магистратурада ўқиётган барча қизларнинг контракт пулларини тўлиқ бюджетдан қоплаб бериш учун ҳар йили 200 миллиард сўм маблағ йўналтирилаётгани, докторантура йўналишида хотин-қизлар учун, ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилаётгани ортида жуда катта оталарча ғамхўрлик мужассамлигини таъкидлади.

Тадбирда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашидаги партия депутати Муроджон Насиров ҳам иштирок этиб, бугун Ўзбекистонда илмий изланишлар олиб бораётган хотин-қизларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида мушоҳада юритди. Тадқиқотчилик билан шуғулланаётган хотин-қизларнинг ҳуқуқларини тобора кенгайтирилаётганига алоҳида эътибор қаратди.

Илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни муносабати билан Касаба уюшмалари федерациясининг эсдалик совғаларини улашди.

Тадбир сўнгида хотин-қизлар турмуш тарзини яхшиланишида қўшаётган хиссаси ва ёрдами учун вилоятнинг 22 нафар фаол хотин-қизларига ташаккурнома ва эсдалик совғаларини тақдим этди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    388
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+